Рис Жеймс майдонга кутилгандан эртароқ қайтиши мумкин
- 7-апрел, 12:35
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
"Челси" ҳимоячиси Рис Жеймс сон қисмидаги жароҳатдан тикланишни давом эттирмоқда. "Guardian" маълумотига кўра, жамоа сардори майдонга режадагидан эртароқ қайтиши мумкин.
Аввалроқ матбуотда 26 ёшли англиялик футболчи мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши мумкинлиги ҳақида хабарлар чиққан эди. Аммо янгиланган маълумотларга кўра, унинг қайтиши апрель охири ёки май ойи бошига мўлжалланмоқда.
Жорий Англия Премьер-лигаси мавсумида Рис Жеймс 27 та ўйинда майдонга тушди. У 2 та гол урди ва 4 та голли узатма амалга оширди. Шунингдек, унинг ҳисобида 4 та сариқ карточка бор.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ