Рибери - ажойиб инсон, унда катта юрак бор
- 8-май 2020, 12:10
- Bekzod Isayev
- 0
- Футбол
Трансфери «Фиорентина» клубига тегишли ярим ҳимоячиси Кевин-Принс Боатенг франциялик ҳужумчи Франк Риберининг инсонийлик фазилатларини юқори баҳолади. Бу ҳақда футболчи интраграмдаги саҳифасида маълум қилди.
- Франк — ажойиб инсон. У оилапарвар ва катта юракка эга. Мен ҳеч қачон бошқа одамларда ундаги каби ғамхўрликни кўрмаганман. Ошпазлар, физиотерапевтлар ва бошқаларга доимо эътиборда, - деди Боатенг.
Ганалик футболчи Туркиянинг "Бешиктош" клубида бу мавсум 26 турнинг 6 тасида майдонга тушди ва 2 марта гол урди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ