
Рэшфорд "Олтин тўп" учун курашда Мбаппега рақобат кўрсата оладими?
- 3-май 2020, 19:00
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
“Парма” клуби ҳимоячиси Маттео Дармиан “Манчестер Юнайтед”даги собиқ жамоадоши Маркус Рэшфорднинг имкониятларини юқори баҳолади.
“Агар Рэшфорд шу руҳда ўсишда давом этса, у “Олтин тўп”ни қўлга киритиши мумкин. Маркус менда “қизил иблислар” орасида энг катта таассурот қолдирган футболчи бўлди. У ҳали ёш ва яна ўсишга эриша олади. Рэшфорд келажакда Мбаппе даражасига етиши ва “Олтин тўп” учун курашда унга рақобатчи бўлиши мумкин”, - дейди Дармиан.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ