"Реал"нинг 2 футболчиси коронавирусдан соғайди
- 20-ноябр 2020, 16:33
- Bekzod Isayev
- 0
- Футбол
Бир неча кун аввал, "Реал" футболчилари Эден Азар ва Эдер Милитао коронавирусга чалинганди. Испания нашрлари ушбу ўйинчилар вирусни енгиб ўтганини хабар берди.
Манбаларда ёзилишича, Азар ҳамда Милитао "Вильярреал"га қарши баҳсда майдонга тушишга тайёр. Клуб матбуот хизмати олдинроқ, Каземиро ҳам касалликни енгиб ўтгани ҳақида маълум қилганди.
Эртага, 21 ноябрь куни "Қироллик клуби" сафарда "Вильярреал" билан куч синашади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ