"Реал" уч юлдузни сақлаб қолади: Мбаппе, Винисиус ва Беллингемга ишонч билдирилди
- 18-апрел, 13:26
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
"Реал Мадрид" раҳбарияти жамоанинг уч етакчи футболчиси — Килиан Мбаппе, Винисиус Жуниор ва Жуд Беллингем билан хайрлашишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақида "El Mundo" нашри хабар берди.
Манбага кўра, "қаймоқранглар" бу уч футболчи атрофида жамоани қуришни давом эттиришни истамоқда. Клуб ичида ҳозирги таркиб катта салоҳиятга эга эканига ишонч юқори ва келгуси мавсумларда ҳам айнан шу юлдузларга таяниш режалаштирилган.
Жорий мавсумда Испания чемпионатида мадридликлар иккинчи ўринда бормоқда. Чемпионлар лигасида эса жамоа чорак финалда "Бавария"га мағлуб бўлиб (1:2, 3:4), мусобақани тарк этди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ