
Расман! АПЛнинг яна бир клуби янги бош мураббийини эълон қилди
- 15-ноябр 2021, 14:21
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Норвич" клуби ўзининг расмий сайтида Дин Смитни янги бош мураббий сифатида эълон қилди.
50 ёшли англиялик мутахассис 6 ноябрда истеъфога чиқарилган Даниэль Фаркнинг ўрнини эгаллади. Дин АПЛ клуби билан 2024 йилга қадар шартнома имзолади.
Маълумот учун, "Норвич" премьер-лиганинг ортда қолган 11 туридан сўнг 5 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида сўнгги ўринни эгаллаб турибди.
Дин Смитнинг сўнгги иш жойи "Астон Вилла" клуби бўлган эди. У ушбу лавозимни шу ой тарк этди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ