Қудратилло Абдуқаҳҳоровнинг навбатдаги жанг санаси маълум!
- 26-август 2023, 19:14
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
31 август куни Москвада Россия бокс федерацияси кўмагида "Iron & Gloves Promotions" промоутерлик компанияси томонидан ташкил этиладиган катта профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади. Ушбу жанг кечасининг асосий қарама-қаршилиги ўрта вазн тоифасида россиялик Магомед Мадиев(16-1-3,5КО) ва ҳамюртимиз Қудратилло Aбдуқаҳҳоров (18-2,10 КО) ўртасидаги кечади. Жанг 8-раунд қилиб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, Қудратилло Aбдуқаҳҳоров шу йилнинг феврал ойида сўнгги жангини ўтказган ва ҳакамларнинг қарори билан америкалик Ве Шон Уэнсга имкониятни бой берганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ