"Қўқон-1912" сўнгги ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди
- 2-март 2025, 19:20
- Shuhratbek Jo’rayev
- 1
- Футбол
Суперлигада муносиб иштирок этиш учун янги мавсумга астойдил тайёргарлик кўраётган "Қўқон-1912" жамоаси бугун Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган йиғиннинг сўнгги учрашувида "Динамо"га қарши баҳс олиб борди.
Қизиқарли ва муросасиз кечган баҳсда Баҳром Ҳайдаров шогирдлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шу тариқа, "Қўқон-1912"нинг Тошкентдаги йиғини якунланди.
Энди жамоа аъзолари 8 март куни бўлиб ўтадиган "Андижон"га қарши учрашувга Қўқон шаҳрида тайёргарлик кўради.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ