Жорий мавсумда жароҳатлар Ашраф Ҳакимини ўз ҳолига қўймаяпти. ПСЖ қанот ҳимоячиси “Бавария”га қарши ўтказилган Чемпионлар лигаси ярим финали биринчи учрашувида яна шикастланди.
Энди марокашлик футболчи яна бир бор шифокорлар назоратига қайтишга мажбур.
Чемпионлар лигаси ярим финалининг Германиядаги жавоб учрашувида майдонга туша олмаслиги аниқ бўлгач, ҳимоячи сукутни бузди.
- Мен буни бир марта уддалаганман. Яна қайтара оламан, - деб ёзди у ўзининг Instagram саҳифасида.
Марокашлик юлдуз майдонга қайтиш учун ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ мотивацияга эга эканини кўрсатмоқда.
Ашраф Ҳакими Париж клубининг етакчи ўйинчиларидан ҳисобланади. Ўтган мавсум ўз тарихида илк бор Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан ПСЖ бу натижасини яна такрорламоқчи.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ