"Персеполис" бош мураббийи: Остон Ўрунов асосий таркибга кириш учун аввалги формасини тиклаши керак!
- 1-ноябр 2025, 11:34
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Яқинда Эроннинг "Персеполис" жамоаси бош мураббийи ўзгарди. Қониқарсиз натижалар сабаб Воҳид Ҳошимян истеъфога чиқарилиб, унинг ўрнини бразилиялик Осмар Виера эгаллади.
Виера легионеримиз Остон Ўрунов ҳақида фикрларини билдирди. У Ўруновнинг фаолиятида пасайиш бўлаётганини таъкидлади.
"Ўруновнинг фаолияти икки йил аввалгига нисбатан анча пасайиб кетди ва мен ҳозир Ўруновни кўрмаяпман! У "Персеполис"нинг асосий таркиб футболчисига айланиши учун аввалги Остон версиясига қайтиши керак", - деди 50 ёшли мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Ўрунов жароҳатлар сабаб ўтган мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборган эди. У жорий мавсум Эрон Про-лигасида 8 та ўйин ўтказиб, битта голли узатмани амалга оширди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ