"Пахтакор" 12 нафар футболчини рўйхатдан ўтказди
- 17-феврал, 19:32
- Улуғбек Хошимов
- 0
- Футбол
Янги мавсумда олдига жиддий мақсадлар қўйган Тошкентнинг "Пахтакор" клуби 12 нафар футболчини Лигада рўйхатдан ўтказди. Улардан 6 нафари билан "шерлар" шартномасини узайтирди. Яна 6 нафари эса пойтахт клуби сафига эркин агент сифатида келиб қўшилди.
"Пахтакор" Суперлиганинг 1-турида ўз майдонида Навоийнинг "Қизилқум" жамоасига қарши баҳс олиб боради.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ