
Ўзбекистонлик футзалчи легионерга айланди
- 1-феврал 2023, 18:40
- Javokhir Azimov
- 0
- Мини-футбол
Истеъдодли футзалчи Севастьян Можаев легионерга айланди.
Вакилимиз Қозоғистоннинг "Ордабаси" клуби билан шартнома имзолади. Келишувга кўра, у мавсум сўнгига қадар чимкентликлар шарафини ҳимоя қилади.
23 ёшли футзалчи жорий мавсум "Пахтакор" таркибида 6 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4 та голни ёздириб қўйишга муваффақ бўлганди.
ЎзПФЛ матбуот хизмати
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ