SPORTS.UZ
  • LIVE - Ўйинлар
  • Мусобақалар
  • Футбол
  • Ўзбек спорти
  • Бокс
  • Шахмат
  • Минбар

ЎЙИНЛАР

19:00
Коканд-1912
-
Нефтчи
Коканд-1912Коканд-1912
НефтчиНефтчи
19:00
19:00
Кызылкум
-
Хорезм
КызылкумКызылкум
ХорезмХорезм
19:00
20:00
Бунедкор
-
Навбахор
БунедкорБунедкор
НавбахорНавбахор
20:00
17:00
Шуртан
-
ТерДУ
ШуртанШуртан
ТерДУТерДУ
17:00
00:15
Тондела
-
Спортинг КП
ТонделаТондела
Спортинг КПСпортинг КП
00:15
21:10
Аль Тауон
-
Аль-Иттихад
Аль ТауонАль Тауон
Аль-ИттихадАль-Иттихад
21:10
23:00
Ан-Насср
-
Аль Ахли
Ан-НассрАн-Насср
Аль АхлиАль Ахли
23:00
21:00
Аль-Рияд
-
Аль-Кадсия
Аль-РиядАль-Рияд
Аль-КадсияАль-Кадсия
21:00
00:00
Атлетико Мадрид
-
Арсенал
Атлетико МадридАтлетико Мадрид
АрсеналАрсенал
00:00
Барча ўйинлар

Мусобақалар

  • UEFA чемпионлар лигасиUEFA чемпионлар лигаси
  • ОФК Чемпионлар лигасиОФК Чемпионлар лигаси
  • ЎзбекистонЎзбекистон
  • АнглияАнглия
Тўлиқ жадвал

FIDE рейтинг

№ЎйинчиРейтинг
1GMCarlsen, Magnus2840
2GMNakamura, Hikaru2810
3GMCaruana, Fabiano2793
4GMAbdusattorov, Nodirbek2780
5GMKeymer, Vincent2762
6GMFirouzja, Alireza2759
7GMWei, Yi2754
8GMSo, Wesley2754
9GMGiri, Anish2753
10GMErigaisi Arjun2751
Тўлиқ жадвал
‌
‌
‌
‌
‌
‌
‌
‌
Минбар
ФутболShuhratbek Jo’rayev
Ислом Аҳмедов: "Жамоамизнинг кўринмас кучларига ҳам алоҳида раҳмат айтмоқчиман"
  • Бугун, 00:57
ФутболShuhratbek Jo’rayev
Вадим Абрамов: "Ўзимиз ўйинни рақибга топшириб қўйдик"
  • Бугун, 00:09
ФутболBilolbek Imomov
Мундиалга илк қадамлар: Равшан Эрматов Ўзбекистон терма жамоасининг режаси ҳақида гапирди
  • 28-апрел, 17:31
Барча блоглар

Ўқинг, қизиқ!

Суперлига. Бугунги ўйинлардан сўнг турнир жадвалдаги ҳолат билан танишингФутбол
  • 28-апрел, 22:36
  • 0
Суперлига. Бугунги ўйинлардан сўнг турнир жадвалдаги ҳолат билан танишинг
“Барса” Ўзбекистон рақибидан икки футболчи оладиФутбол
  • 28-апрел, 00:03
  • 0
“Барса” Ўзбекистон рақибидан икки футболчи олади
Суперлигада бош мураббий бўшатилдиФутбол
  • 28-апрел, 10:47
  • 1
Суперлигада бош мураббий бўшатилди
"ЖЧ-2026" финалидан кейин Суперлига қайта бошланади, тақвимда ўзгаришлар кутиляптиФутбол
  • 28-апрел, 13:09
  • 0
"ЖЧ-2026" финалидан кейин Суперлига қайта бошланади, тақвимда ўзгаришлар кутиляпти
Суперлига. Бугун 10-турнинг қизиқарли учрашувлари ўтказиладиФутбол
  • 28-апрел, 03:28
  • 0
Суперлига. Бугун 10-турнинг қизиқарли учрашувлари ўтказилади

Лицензия

№1002

Таъсисчи

"RENDER SYSTEMS" MCHJ

Манзил

100047, Тошкент ш., Истиқбол кўчаси, 15

Электрон почта

info@sports.uz

Телефон

+998 71 233-78-98

Барча хизматлар лицензияланган, маҳсулотлар сертификатланган. Сайт материалларини ҳар қандай шаклда тарқатишда sports.uz га ҳавола мажбурий!

Сайт материалларини маъмурият билан келишмасдан нусхалаш тақиқланган! Сайт маъмурияти сайтда жойлаштирилган реклама эълонлари мазмуни учун жавобгар эмас.

  • Google Play
  • App Store
SPORTS.UZSPORTS.UZ
  • Қоидалар
  • Реклама
  • Сайт ҳақида
  • 18+
Ўзбекистонлик экспертлар томонидан "Канело"- Чарло жанги бўйича қизиқарли фикрлар...
  • #Профессионал бокс
  • #Сауль Альварес
  • #Жермелл Чарло

Ўзбекистонлик экспертлар томонидан "Канело"- Чарло жанги бўйича қизиқарли фикрлар...

  • 27-сентябр 2023, 16:35
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс

30 сентябрьдан 1 октябрга ўтар кечаси АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида супер жанг кечаси ташкил этилади. Яъни, профессионал бокснинг том маънодаги юлдузлари Сауль Альварес ва Жермелл Чарло иккинчи ўрта вазн (76,2 кг) тоифасида мутлақ чемпионлик (WBC, IBF, WBO, WBA) учун рингга кўтарилишади. Ушбу қарама-қаршилик ҳақида ўзбекистонлик бокс олами вакилларининг фикрлари билан қизиққанмиз ва унинг 1-қисмини эътиборингизга ҳавола этгандик. Бу сафар 2-қисмини тақдим этамиз.

Азамат Муродов – журналист

- Чарло бир йўла иккита вазн кўтариб рингга чиқаётгани жуда катта таваккалчилик деган бўлардим. -69,85 кгдан, масалан -72 кг вазнга кўтарганда тушунса бўларди. У бир йўла -76,2 кг вазнда жанг қилмоқчи. Бу катта таваккалчилик. Чарло 76 кг вазн қилишга қийналмаслиги мумкин, лекин доимий равишда вазн ташлаб 76 кгга тушиб юрган боксчи жангдан бир кун олдин шу вазнни қайд этса бўлди. Жанггача камида 6-7 кг вазн тўплаб олади ва 80-85 кг атрофида бўлиб жанг қилади. Айнан шу вақтда Чарлога вазн яъни масса етишмаслиги мумкин. Тактикага келадиган бўлсак, “Канело” шундоқ ҳам жуда тажрибали ва бўйи ўзига нисбатан узунроқ боксчиларга қарши ҳам қандай жанг қилишни яхши билади. Шу маънода у Чарлога қарши жангда ортиқча қийинчиликка учрамаса керак. Аммо бу бокс, унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Муҳими яхши жанг кўрсак бўлди.

Азам

Мансур Муқимов – мураббий

- Яхши жангни кўрамиз. Чунки, Чарло ҳозирги кунда ўсиб келаётган ва имконияти юқори бўлган боксчи, десам янглишмаган бўламан. Унда бироз янги вазнга мослашиш борасида қийинчилик туғлиши мумкин. Альварес борасида кўп гапириш мумкин. У оддий боксчи эмас. Бироқ, энг зўр вақти ҳам деб бўлмайди. Шунинг учун Чарлодаги мотивация ва иштиёқ бу жангда ўз сўзини айтса керак. Менимча Чарло ютади.

муқимов_1

Мужибулло Турсунов – боксчи

- Тўғриси, Сауль Альвареснинг услуби менга жуда ёқади ва ундан кўп нарсани ўрганишга ҳаракат қиламан. Жуда техникаси юқори бўлган ва ақлли боксчи деб биламан. Чарло ҳам ёмон эмас, у ҳам яхши натижлар қайд этиб келаяпти. Бироқ, барибир Альварес бошқа даража. Лекин боксда кўп нарса тайёргарликка боғлиқ бўлади. Агар, Альвареснинг тайёргарлик жараёнида муаммолар бўлмаган бўлса, осонлик билан бу жангни ўз фойдасига ҳал қилади.

мужжи

Аълохон Абдуллаев – боксчи

- Бу жангни ҳамма қатори кутяпман. Зўр жанг бўлади. Иккаласи ҳам яхши, кучли зарбага эга ва техникаси юқори. “Канело” барибир хавфли, десам адашмаган бўламан. Чарло ўз вазн тоифасида жанг қилганда балки унда имконият бўларди. Лекин у “Канело”ни вазнида рингга кўтарилади. Бу вазнда “Канело”ни ютишнинг имконияти жуда паст. Менинг фикрим бу баҳсда “Канело” ютади.

аъло

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ