Ўзбекистон Кубоги. Муҳим ўйин олдидан "Юниред" таркибида йўқотиш мавжуд
- 26-март 2022, 15:01
- Bekzod Isayev
- 0
- Футбол
Эртага, 27 март куни Тошкентдаги "Чиғатой" стадионида Ўзбекистон Кубоги 3-саралаш баҳслари бўлиб ўтади.
Дастлаб 12:00да "Қумқўрғон-1977" - "Дўстлик Олтиариқ" беллашуви ўтказилади. Кейин эса 15:00да "Андижон 2" - "Юниред" қарама-қаршилиги бошланади.
Мазкур беллашув олдидан Самарқанд вилояти вакили "Юниред" таркибида битта йўқотиш мавжуд. 2-саралаш баҳсида Жасур Қурбонов қизил карточка олиб майдонни тарк этганди. Шу боис у эртанги учрашувда жамоасига ёрдам бера олмайди.
Жасур жамоасининг асосий таркиб футболчиси эди. Футболчи иккита ўйинда ҳам асосий таркибдан ўрин эгаллаганди. Қурбонов 22-рақамда ҳаракат қилган.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ