
Ўзбек қизи Осиё чемпионига қарши жанг қилади
- 25-феврал 2020, 11:02
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Яккакурашлар
28 февраль куни Арманистонда К-1 бўйича жанг кечаси ташкил этилади. Унда ўзбекистонлик Муниса Қорабоева ҳам рингга кўтарилади. -60 кг вазнда ўз жангларини ўтказадиган ҳамюртимиз эронлик Шейда Аҳмадийга қарши тўқнаш келади. Эрон вакиласи икки карра Осиё чемпиони саналади.
Маълумот учун, Муниса ҳам универсал жанг, кикбоксинг ҳамда К-1 бўйича Осиё чемпиони ҳисобланади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ