
Ўсмирлар ўртасидаги ЖЧда вакилларимиз 16 та медаль олишди
- 14-март 2019, 08:25
- Nurali
- 1
- Оғир атлетика
АҚШнинг Лас-Вегас шаҳри мезбонлик қилаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги ЖЧда яна бир хушхабар. Бироз аввал қизларимиздан Турсуной Жабборова (-81 кг) 1 та олтин, 2 та кумуш медалларини қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.
Йигитларимиздан Мирҳосил Мирзабоев ҳам терма жамоамиз ғазнасига 2 та бронза медалини қўшиб қўйди. -96 кг вазн тоифасида супачага чиққан Мирзабоев даст кўтариш машқида 143 кг билан бронза медалига эга чиққан бўлса, икки курашда ҳам шу ўрнини сақлаб қола олди.
Оғир атлетика. Ўсмирлар ўртасида ЖЧ. Лас-Вегас, АҚШ
Йигитлар, -96 кг
1. Рахат Бекболат (Қозоғистон) – 323 кг
2. Ўнур Демирчи (Туркия) – 315 кг
3. Мирҳосил Мирзабоев (Ўзбекистон) – 311 кг
Шунинг билан терма жамоамиз вакилларининг мусобақадаги иштироки якунланди. Полвонларимиз ушбу дунё биринчилигида жами 16 та медаль жамғаришга муваффақ бўлишди. Шулардан 8 таси олтин, 6 таси кумуш, ва 2 таси бронза медалларидир.
ЖЧда шоҳсупага кўтарилган спортчиларимизнинг тўлиқ рўйхати қуйидагича:
Оғабек Нафасов – 2 та кумуш
Нигора Абдуллаева – 3 та олтин
Асадбек Наримонов – 1 та олтин, 2 та кумуш
Кумушхон Файзуллаева - 3 та олтин
Турсуной Жабборова – 1 та олтин, 2 та кумуш
Мирҳосил Мирзабоев – 2 та бронза