
Осиё чемпионати (U23). Бугун БААга қарши ўйнаймиз!
- 19-январ 2020, 02:59
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Хабарингиз бор айни кунларда Таиландда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Бугун мусобақанинг чорак финалидан ўрин олган яна 2 та беллашув бўлиб ўтади. Куннинг илк учрашуви Жанубий Корея ҳамда Иордания терма жамоалари ўртасида кечади (15:15). Кейинроқ эса Ўзбекистон ва БАА терма жамоалари майдонга тушишади (18:15).
Эслатиб ўтамиз, ушбу босқичда ғалаба қозонган жуфтликларни ярим финалда Саудия Арабистони ва Австралия термалари кутиб туришибди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ