
Ўруновга Аргентинадан рақобатчи келмоқда
- 7-декабр 2020, 20:57
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Москванинг "Спартак" клуби Аргентинанинг "Колона" жамоаси хавбеки Факундо Фариасни ўз сафида кўрмоқчи. Бу ҳақда AS Argentina нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, рус гранди 18 ёшли аргентиналик футболчини яқинлашиб келаётган қишки трансферлар давридаёқ сотиб олмоқчи. Аммо бу борада “Спартак” "Вильярреал", "Рома" ва "Лилль" каби жамоалар билан рақобатлашишига тўғри келади.
Фариас “Колона” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У ҳужумкор ярим ҳимоячи позициясида тўп суради. У ҳозирча асосий жамоада 8 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол уришга эришди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ