Ўрунов: Маошим қанчалигини билмайман, пулни мен олмайман
- 20-ноябр 2020, 11:00
- Zohir Toshxo’jayev
- 1
- Футбол
“Спартак” ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов журналистлар билан суҳбатда Москва клубидан қанча маош олишини билмаслигини айтди.
- Ўзбекистон чемпионатида ўйнагансан. Кейин Россияга келдинг ва ҳозир “Спартак”дасан.Маошинг юз баробар ошган десак, бўладими?
- Бундан хабарим йўқ, отам биладилар.
- Яъни, бор пулинг отангдами?
- Ҳа, ҳаммаси уйда, отамда туради.
- Бир ойлик харажатинг қанча?
- Отам билан мен қанча ишлатишим кераклигини муҳокама қиламиз. Мен яшашга етадиган ва кийим-кечакка ўхшаган нарсалар учун пул оламан. Қолган пуллар отамда туради.
- Ўзинг қанча маош олишингни билмайсанми?
- Йўқ, билмайман, - деди Остон Ўрунов суҳбатда.
Аввалроқ, Остон Ўрунов “Спартак”да йилига 600 минг евро маош олиши ҳақида хабарлар тарқатилган эди.
Тедеско: Кокорин бўлмаса, Ўрунов бор!
Ўруновнинг рақобатчисига оғиз солаётган Англия клублари номи ошкор бўлди
Россия футболида можаро. Жалолиддинов жамоадошлари Ўрунов жамоасига қарши ўйнашдан бош тортмоқда!
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ