Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Россияга мағлуб бўлди
- 28-март, 00:07
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 1
- Футбол
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси март ойидаги ФИФА кунларида Туркияда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказмоқда. Вакилларимиз йиғин доирасида Россияга қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишди. Афсуски, футболчилар 2:1 ҳисобида мағлубиятга учради.
Дастлаб, 1-дақиқадаёқ Андрей Ивлев ҳисобни очган бўлса, 44-дақиқада Фирдавс Абдураҳмонов орадаги фарқни йўққа чиқарди. Аммо 60-дақиқада Глеб Попилотов гол уриб, жамоасига ғалабани тақдим этди.
Маълумот учун, Равшан Ҳайдаров шогирдлари кейинги беллашувда Албания билан куч синашади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ