Ўртоқлик ўйини. 6 та гол урилган ўйинда "Бухоро" Тожикистон клуби билан дуранг ўйнади
- 16-сентябр 2023, 18:43
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Тожикистонда йиғин ўтказаётган Улуғбек бақоев бошчилигидаги "Бухоро" жамоаси "Эсхата" билан ўртоқлик ўйини ўтказди.
Баҳс Тожикистоннинг "Миллий банк" стадионида бўлиб ўтди ва унда жамоалар 3:3 ҳисобидаги жанговор дурангга имзо чекди. Бухороликлар сафида Дилшод Жўраев, Жасур Холтўраев, Асилбек Қайюмовлар гол киритишди.
"Бухоро" қуйидаги таркибда майдонга тушди:
20 Сардор Қобулжонов
2 Иззатилло Пўлатов
94 Фране Икич
15 Диёр Ортиқбоев
80 Фаррух Иброҳимов
5 Дилшод Жўраев (C)
88 Всеволод Нихаев
7 Муҳаммаджон Раҳимов
77 Асилбек Қайюмов
11 Шохруз Норхонов
9 Жасур Холтўраев.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ