
Нурмагомедов пневмония ташхиси билан касалхонага тушди
- 26-апрел 2020, 18:52
- Мирзосолих Атаев
- 0
- MMA
UFC енгил вазн чемпиони Хабиб Нурмагомедовнинг отаси ва бош мураббийи Абдулманап Нурмагомедовда пневмония аниқланди. Бу ҳақида шарҳловчи ва Нурмагомедовнинг дўсти Рамазан Рабаданов ўзининг инстаграмида хабар берди.
- Абдулманап Магомедович касал бўлди. У боғни жиҳозлашга, қатор дарахтлар экишга улгурди, бироқ кеча Абдулманап бу ерга кела олмади. Умид қиламанки, дўстим пневмонияни енга олади, - дея ёзиб қолдирган Рабаданов.
Аввалроқ, Абдулманап Нурмагомедов касалхонада эканлигини тасдиқлаганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ