Неймар ЖЧ қайдномасидан жой олиш йўлини топди
- 29-март, 11:57
- Ali Ahmadxo’jayev
- 0
- Футбол
"Сантос" ҳужумчиси Неймар Бразилия терма жамоасининг 2026-йилги жаҳон чемпионати учун якуний таркибига кириш учун ёзгача клубнинг сафар ўйинларида ўйнашдан бош тортди. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, бразилиялик футболчи ўтган йили олган жароҳати такрорланишидан қўрқмоқда, шу сабабли у сафар ўйинларини ўтказиб юбориш орқали ушбу хавфларни минималлаштирмоқчи. Қайд этилишича, футболчи Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелоттига кераклигини исботлаш учун ўз уйида 7 та ўйин ўтказиши қолган.
Эслатиб ўтамиз, италиялик футболчи 18 май куни Бразилия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун таркибини эълон қилади. Аввалроқ, "селесао" бош мураббийи юлдуз футболчини яқин орада бўлиб ўтадиган ўртоқлик ўйинлари қайдномасига киритмагани ОАВда муҳокамаларга сабаб бўлганди.