
Неймар жамоа танлади. Агент трансфер бўйича иш бошлади.
- 16-май 2023, 19:33
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
ПСЖ ёзда Неймар билан хайрлашмоқчи. Бразилиялик футболчининг ўзи ҳам ниҳоят клубдан кетишга қарор қилди.
Манбаларнинг таъкидлашича, Неймарнинг агенти Пини Захави трансфер бўйича иш бошлади. У мижозини “Челси”га жойламоқчи.
“Аристократлар” президенти Тодд Бёли машҳур футбочиларни олиб келишга қизиқади. Неймар анчадан бери унинг рўйхатида турибди.
Айни пайтда 31 ёшли футболчи жароҳатини даволатмоқда. У келаси мавсумгача майдонга қайта олмайди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ