"Нефтчи" Ўзбекистон терма жамоаси сардорини ўз сафига қўшиб олди
- 27-декабр 2025, 17:34
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси сардори ҳисобланган Мўминхон Баҳодирхонов - "Нефтчи"нинг янги футболчиси. Бу ҳақида клубнинг матбуот хизмати маълум қилди.
Мўминхон U-17 ёшлар терма жамоамизнинг сардори бўлиб, шу билан бирга U-17 Осиё чемпиони ҳисобланади. Унинг ушбу мусобақалардаги ишончли ҳаракатлари фарғоналикларнинг эътиборини тортган.
Шунингдек, эндиликда Баҳодирхонов терма жамоадаги мураббийи Исломбек Исмоилов билан "Нефтчи"да ҳам фаолият олиб боради.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ