Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабони Кейлор Навас мавсумлар оралиғида жамоани тарк этади. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра “қироллик клуби” раҳбарияти бош мураббий Зинедин Зидандан коста-рикалик посбонга у жамоанинг янги мавсум режаларига кирмаслиги айтишни сўрашган. Таъкидлаш керакки, франциялик мутахассис уни жамоада олиб қолишни хоҳлаётган эди.
Шу тариқа Ла Лиганинг 38-туридан ўрин олган “Реал” ҳамда “Бетис” жамоалари ўртасидаги учрашув Навас учун мадридликлар сафидаги сўнгги учрашув бўлади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ