
"Насаф" грузиялик легионери билан шартномани бекор қилди
- 24-июл 2024, 17:04
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
Хабарингиз бор, Суперлигамизда айни дамда трансфер ойнаси очиқ. "Насаф" жамоаси эса Тимур Чогадзе билан икки томоннинг розилиги билан шартномани бекор қилди ва тажрибали ярим ҳимоячининг келгуси фаолиятига муваффақият тилайди, - дея хабар бермоқда клуб матбуот хизмати.

Грузиялик ярим ҳимоячи Чогадзе "Насаф" сафига жорий мавсум бошида қўшилган бўлиб, у биринчи даврада ҳаммаси бўлиб 13 та ўйинда майдонга тушди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ