МЮ янги юлдузига катта маош тўлайди
- 1-сентябр 2020, 20:00
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
Нидерландиялик Донни ван де Бекнинг “Манчестер Юнайтед”да оладиган маоши маълум бўлди.
Манчестерликлар билан беш йиллик битим тузган футболчи бу вақт мобайнида 30 миллион евро ишлаб олади. Сульшер жамоаси раҳбарлари 24 ёшли ярим ҳимоячига йилига 6 миллион евро беришга қарор қилган. Бу трансфер тез орада расман эълон қилинади.
“Аякс” тарбияланувчиси ҳисобланган Донни ван де Бек пойтахт жамоаси шарафини жами 175 та учрашувда ҳимоя қилиб, 41 та гол урган ва 34 та голли пас муаллифи бўлган. У Нидерландия чемпиони ҳисобланади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ