
МЮ Роналдунинг ўрнини "Сити" собиқ ҳужумчиси билан тўлдирмоқчи
- 9-январ 2023, 11:32
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
"Манчестер Юнайтед" Роналду билан хайрлашганидан сўнг унинг ўрнини савияли ҳужумчи билан тўлдириш йўлларини изламоқда.
"Daily Mail" нашри тарқатган хабарга кўра, манкуниянликлар ўз эътиборини Эдин Жеко трансферига қаратган. У "қизил иблислар" таркибида Криштиану Роналдунинг йўқлигини билдирмаслиги лозим.
36 ёшли ҳужумчи 2011-2015 йиллар оралиғида МЮнинг азалий рақиби "Манчестер Сити" шарафини ҳимоя қилган. У айни пайтда "Интер"да ўйнамоқда. Жеко жорий мавсум клуб либосида 23 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 10 та гол ва 4 ассистни ёздириб қўйди.
Унинг миланликлар билан шартномаси 2023 йилнинг ёзида ниҳоясига етади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ