МЮ футболчиси Туркия клубига ижарага ўтмоқчи
- 11-сентябр 2025, 16:14
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Тирелл Маласия ижара асосида Туркияга кетиш арафасида.
Ўтган ҳафта трансфер ойнасининг охирги кунида Маласия Ла Лига вакили "Эльче"га қўшила олмади.
Туркияда трансфер ойнаси эса Жума куни ёпилади. Маласия Туркия Суперлигаси вакили "Эюпспор"га бир мавсум учун ижарага ўтмоқчи.
Мураббий Рубен Аморим уни мавсумолди машғулотларидан четлатди ва Маласия ўзига янги клуб топишга мажбур бўлди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ