
Мората Облакни мақтади
- 11-октябр 2019, 10:15
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Атлетико" Мадрид клуби форварди Альваро Мората жамоадоши Ян Облакни дунёнинг энг зўр дарвозабони деб айтди.
“Облак – дунёданинг энг яхши дарвозабони. Буни тушунишим учун менга бор йўғи у билан бир ҳафта машғулот ўтказишнинг ўзи кифоя бўлди. Мен “Челси”да унга қарши ўйнаганман ва у ўшанда менинг зарбамни қайтарган.
Мен ўз вақтида дунёнинг энг кучли дарвозабонлари билан бирга тўп сурганман ва ҳозир айнан Облак энг зўри. У барибир дунёнинг энг кучли дарвозабони деб тан олинишига умид қиламан”, - дейди испаниялик футболчи.
Маълумот учун, Облак жорий мавсум “Атлетико” сафида жами 8 та ўйинда майдонга тушди ва шуларнинг 6 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ