
Мессини Нидерландияга қарши учрашувда тўхтатиб бўлмади (статистика)
- 10-декабр 2022, 03:59
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Жаҳон чемпионати чорак финали доирасида Нидерландия - Аргентина ўйини бўлиб ўтди (2:2) ва ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди (4:3). Жанубий америкаликлар драматик кечган баҳсда ирода кўрсатиб, кейинги босқичга чиқди.
Аргентина сардори Лионель Месси фаолиятидаги энг яхши ўйинларидан бирини ўтказди. Қуйида Мессининг Нидерландияга қарши учрашувдаги статистикаси билан танишиб чиқишингиз мумкин:
1 та гол;
1 та голли ўзатма;
6 та зарба;
Пенальтилар сериясидаги гол;
3 та калит узатма;
14 маротаба яккакурашга киришиб, 10 тасида ютиб чиқиш;
3 та муваффақиятли дриблинг.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина 13 декабрь оқшомида Хорватияга қарши финал йўлланмаси учун бахс олиб боради.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ