
Месси ёки Роналду?
- 29-октябр 2020, 22:42
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Челси" бош мураббийи Фрэнк Лэмпард "Барселона" форварди Лионель Мессини "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналдудан юқори қўйишини айтди.
“Месси ёки Роналду? Даҳшатли савол! Иқтидор жиҳатидан Мессини танлайман. Лекин Роналдунинг натижалари ҳайратланарли”, - деди инглиз мураббийи.
33 ёшли Месси жорий мавсум 7 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйди. 35 ёшли Роналду 2 та ўйинда иштирок этди ва 3 та гол урди. У ҳозир коронавирусдан даволанмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ