Мбаппе Мессидан ўзиб кетди, лекин Роналдуга етолмади
- 16-апрел, 07:10
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
Мадриднинг “Реал” жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе Чемпионлар лигасининг чорак финал жавоб ўйинида “Бавария” дарвозасини ишғол қилди.
Бу франциялик футболчи учун қитъанинг энг нуфузли турнирининг жорий мавсумидаги 15-голи сифатида қайд этилди ва Килиан бу кўрсаткич бўйича “Бавария” ва ПСЖнинг собиқ футболчиси Лионель Мессидан ўзиб кетди.
“Реал” мусобақани тарк этганини инобатга олсак, Мбаппенинг бу мавсумдаги голлари сони 15 тада тўхтади.
Бу кўрсаткич бўйича турнир рекорди Криштиану Роналдуга тегишли. Португалиялик юлдуз 2013-2014 йилг мавсумда “Реал” сафида Чемпионлар лигасида рақиблар дарвозасини 17 маротаба аниқ нишонга олган.
Килиан Мбаппе жорий мавсумда барча мусобақаларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 40 та гол урди ва 6 та голли узатма берди.
Transfermarkt портали маълумотига кўра, франциялик футболчининг бозор қиймати 200 миллион еврони ташкил этади.