Майкл Чендлер ишора берди, у Оқ Уйдаги турнирда Конор Макгрегор билан жанг қилиши мумкин
- 2-январ, 15:30
- Javohir Malikov
- 0
- MMA
Америкалик ММА устаси Майкл Чендлер Оқ уйда бўлиб ўтадиган UFC турнирида Конор Макгрегор билан учрашиши мумкинлигига ишора қилди.
"2026 йил супер ўтиши аниқ. Биринчидан, UFC энди Paramount+ да чиқади. Иккинчидан, Макгрегор Оқ Уйдаги турнирда мен билан жанг қилиши ҳақида миш-мишлар юрибди. Ҳозир биз бу маълумотни на тасдиқлай оламиз, на рад эта оламиз, бироқ мана шундай режалар тузилаётгани эҳтимолдан ҳоли эмас", - деди Майкл.
Эслатиб ўтамиз, Макгрегор 2021 йил "UFC 264" турнирида Дастин Порьедан енгилганидан буён октагонга чиқмади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ