"Matador Fighter Challenge" промоушени ўз жангчисининг ўлимига изоҳ берди
- 24-ноябр 2025, 17:12
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Яккакурашлар
"Matador Fighter Challenge" промоушени ўз турнирида иштирок этган америкалик Исаак Жонсоннинг ўлимига изоҳ берди.
"Ҳозир ҳис-туйғуларимни тасвирлашга сўз йўқ. Промоушенимиз жангчиларидан бири бўлган Исаак Жонсон жанг охирида ҳушини йўқотди. Шифокорлар унга биринчи ёрдам кўрсатиб, касалхонага олиб кетишди. Бироқ соат 1:30 да унинг жони узилганини билдим. Унинг оиласи ва дўстларига чуқур ҳамдардлик билдираман", - деб ёзди Жо Гойтия.
Эслатиб ўтамиз, Жонсон муай-тай бўйича ўтказилган баҳснинг учинчи раунд якунида ҳушини йўқотиб, кейинчалик касалхонага ётқизилган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ