Манчестерликлар “Барса” тўпурарини сўраяпти
- 30-март, 16:09
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
“Манчестер Юнайтед” таркибни кучайтириш мақсадида “Барселона” марказий ҳужумчиси Ферран Торресга жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Манчестерликлар 26 ёшли форвард трансферини амалга ошира олишига ишоняпти.
Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, манкунианлар Торресни ҳужумчи Жошуа Зиркзее ўрнига потенциал ўринбосар сифатида кўриб чиқмоқда.
Экспертларнинг таъкидлашича, испан ҳужумисининг трансфери “Манчестер Юнайтед”дан ижара асосида “Барселона”да ўйнаётган Маркус Рэшфорднинг келажаги бўйича музокаралар билан боғлиқ эмас.
Жорий мавсумда Торрес барча мусобақаларда 40 та ўйинда иштирок этиб, 16 та гол ва 1 та голли узатма қайд этди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган.
Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил қилади.