
"Манчестер Юнайтед"га янги бош мураббий тайинланди
- 21-ноябр 2021, 16:26
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
"Манчестер Юнайтед" клуби норвегиялик мутахассис Оле-Гуннар Сульшерни қониқарсиз натижалардан сўнг ўз лавозимидан озод этди.
"Қизил иблислар"ни энди вақтинчалик яна бир клуб афсонаси Майкл Каррик бошқаради. 40 ёшли собиқ англиялик футболчи мавсум якунига қадар МЮда ишлайди.
Қайд этиш жоиз, Каррик бунгача ҳам Манчестер жамоасида ёрдамчи мураббий сифатида ишлаб келаётганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ