"Манчестер Сити" АПЛнинг топ ҳимоячисини қўлга киритмоқчи
- 29-июн 2020, 15:26
- 0
- Футбол
"Манчестер Сити" ҳимоячи Натан Аке трансфери бўйича "Борнмут" билан музокараларни бошлади.
Манкунианликлар раҳбарияти 25 ёшли нидерландиялик футболчига клуб ҳимоясидаги узоқ йиллик проект сифатида қарамоқда. Олдинроқ, "Сити" ёзда ҳимоя чизиғини кучайтириш учун катта маблағ сарфлашга тайёрлиги хабар қилинган эди.
The Athletic нашрига кўра, Аке учун "шаҳарликлар"дан ташқари унинг собиқ клуби "Челси" ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ