Макаллистер: "Месси кетганда бутун футбол олами ғамга тўлади"
- 20-сентябр 2025, 16:59
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
"Ливерпуль" ҳамда Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Алексис Макаллистер Лионель Мессининг фаолияти тугагач футболга қандай таъсир кўрсатиши ҳақида фикр билдирди.
— Унинг фаолияти тугаганда футбол олами учун қандай бўлади, деб ўйлайсан?
— Дунёдаги энг яхши ўйинчини йўқотиш ҳаммамиз учун ғамли бўлади. У футболга жуда кўп нарса берди. Ҳеч шубҳа йўқки, одамлар уни соғинишади. Аммо у ҳаммани бахтли қилиш учун майдонда қўлидан келган барча ишни қилди. Фаолияти тугагач, футболга аралашмаслигини айтган. Шунга қарамай, Месси йиллар давомида футболдан завқ олганига ишонаман.
— У келажакда мураббийликка қўл уради, деб ўйлайсанми?
— Эҳтимол, у бундай ниятда эмаслигини айтган. Аммо авваллари ҳам кўплаб футболчилар шундай деган, кейин эса мураббийликка киришишган, – деди Алексис Макаллистер.