Любинко Друлович: Бугун мағлубиятга учрасакда, гуруҳдан чиқиш вазифасини уддаладик
- 15-январ 2020, 17:27
- Bekzod Isayev
- 30
- Футбол
Ўзбекистон - Жанубий Корея баҳсидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида терма жамоамиз устози Любинко Друлович иштирок этди.
- Бугунги ўйин жуда ҳам муҳим эди. Гуруҳдан чиқишимиз керак эди. Корея кучли жамоа эканлигини билардик ва имкониятни бой бердик. Аммо бизнинг асосий вазифамиз гуруҳдан чиқиш эди ва буни уддаладик.
Қисқа муддатли мусобақада учрашувлар ўтказиш футболчиларга жисмоний жиҳатдан таъсир қилади. Қолаверса, Корея бугун тезкор гол урди. Бу ҳам ўз таъсирини ўтказди. Бу бизга бироз ёмон томондан таъсир қилди. Аммо ҳозир футболчиларнинг жисмоний ҳолати ҳақида эмас, кейинги босқич ҳақида ўйлашимиз керак.
Корея бундан олдинги учрашувда ҳам 7 та футболчини алмаштирганди. Бу уларга ас қотди. Биз эса 3 та ўйиндан бери деярли бир хил таркибда ҳаракат қиляпмиз. Энди камчиликларни бартараф қилиб, чорак финалда яхши ўйин намойиш этишга интиламиз.
Мақсадларимиз ўзгаргани йўқ. Вазифамиз Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш. Бу борада имкониятларимиз сақланиб қолганидан хурсандман, - деди мураббий.