
Луис Суарес Месси билан боғлиқ катта сирни ошкор қилди
- 19-январ 2023, 10:38
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
Уругвайлик афсонавий ҳужумчи Луис Суарес фаолиятини "Барселона" якунлашни ният қилгани ҳақида гапирди.
"Месси иккаламиз бутсаларимизни биргаликда 2018 йилда, "Барса" таркибида михга илишни хоҳлагандик. Европадан кетиб, яна бир йил МЛСда тўп тепиш истагимиз бор эди.
Аммо футбол ўзгармоқда, аввал мен, кейинроқ у "кўк-анорранглилар" сафини тарк этди. Бир жамоада ўйнашимиз тобора қийинлашиб бормоқда",-деди 35 ёшли тўпурар.
Маълумот учун, Суарес ҳамда Месси 2014-2020 йиллар оралиғида каталонияликлар шарафини ҳимоя қилган. Айни пайтда Луис "Гремио", Лео эса ПСЖ футболчиси ҳисобланади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ