
"Локомотив"дан кетган Муҳаммаданас Ҳасанов янги клубга ўтди
- 2-январ 2025, 15:05
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
Янги мавсум учун таркибини кучайтириш ишларини олиб бораётган “Бунёдкор” яна бир футболчи билан келишувга эришди.
Sports.uz сайти инсайдерининг маълум қилишича, “Қалдирғочлар” 29 ёшли ярим ҳимоячи Муҳаммаданас Ҳасанов билан келишувга эришди.
Футболчи 2024 йилни “Локомотив” таркибида ўтказди. У ерда 27 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та голли пасни берди.
Шунингдек, Ҳасанов фаолияти давомида “Қўқон-1912”, “Сўғдиёна” ва ОКМКда ҳам тўп сурган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ