
"Локомотив" сербиялик ўйинчининг трансферини эълон қилди
- 3-январ 2024, 17:23
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
“Локомотив” жамоаси 9 январдан янги мавсумга тайёргарликни бошлайди. Айни пайтда бир нечта футболчилар билан шартнома имзолаш бўйича музокара кетмоқда.
«Локомотив» ПФК сербиялик футболчи билан келишувга эришди. Танишинг: Иван Рогач, 1992 йил 18 июнь куни туғилган. Фуқаролиги: Сербия.

Бўйи - 192 см. бўлган Иван Рогач ҳимоя марказида ҳаракат қилади. Охирги тўп тепган жамоаси - Қозоғистоннинг «Тобол» клуби.
У тез орада «темирйўлчилар» сафига қўшилади.
“Локомотив” матбуот хизмати.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ