
"Локомотив" майдонини янги мавсумга тайёрлаш ишлари бошланди
- 11-ноябр 2023, 10:49
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
Про Лига ғолиби «Локомотив» келаси йил Суперлигада иштирок этади. Табиийки, Суперлиганинг талаблари бошқа ва анча жиддий.

Биринчи навбатда ҳар бир жамоанинг уй стадиони яхши ҳолатда бўлиши шарт. Мавсум якунига етгач, «Локомотив» ўйингоҳида майдонни янги мавсумга тайёрлаш ишлари бошлаб юборилди.
Тез орада янги чим ётқизилади ва майдон янада кўркам ҳолатга келади, - дея хабар бермоқда клуб матбуот хизмати.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ