Лига 1. ПСЖ дербида Дуэ ва Дембеленинг голлари эвазига "Париж"ни мағлуб этди
- 5-январ, 02:54
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Лига 1нинг 17-турида Луис Энрике бошқарувидаги ПСЖ клуби ўз майдонида "Париж"ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Учрашувнинг 45-дақиқасида Дезире Дуэ ПСЖни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 51-дақиқада эса Виллем Жеббель 11 метрлик жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. "Олтин тўп" соҳиби Усмон Дембеле орадан 2 дақиқа ўтиб жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди ва яна ҳисобда олдинга олиб чиқди. Франциялик ҳужумчиларнинг икки голи ПСЖга навбатдаги 3 очкони тақдим этди.
Маълумот ўрнида, 17-турдан сўнг "Ланс" 40 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. ПСЖ ҳисобида эса 39 очко мавжуд.
Лига 1
vs
Paris Saint Germain won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ