Лига 1. "Ланс"нинг мағлубиятидан сўнг ПСЖ пешқадамликни сақлаб қолди
- 25-январ, 03:22
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Франция чемпионатининг 19-турида ПСЖ ўз майдонида "Осер"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Шу натижадан сўнг Париж клуби турнир жадвалида "Ланс"ни ортда қолдирди.
'Ланс" ўз навбатида "Марсель"га қарши ўйинда 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди ва бу ҳолат Луис Энрике жамоасининг пешқадамликка чиқишига сабаб бўлди.
Айни пайтда ПСЖ 45 очко билан Лига 1 жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. "Ланс" 43 очко билан иккинчи, "Марсель" эса 38 очко жамғариб, учинчи поғонада жойлашган.
Лига 1
vs
Olympique Marseille won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ