Lift Promotions компанияси бокс оқшомининг барча натижалари ва нокаут видеолари битта саҳифада
- 13-август 2022, 22:59
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
13 август куни "Humo Arena"да Lift Promotions компанияси томонидан ташкил этилган профессионал бокс оқшоми якунланди. Натижалар қуйидагича кўриниш олди:
Асосий кард
Фазлиддин Ғоибназаров - Жадиер Парра (Венесуэла): Ғоибназаров рақибини илк раундда нокаутга учратди.
Эберт Соуза (Бразилия) - Денни Мендоза (Никарагуа): Олимпиада чемпиони Соуза профессионал дебют жангида 2-раундда техник нокаут эвазига ғалаба қозонди.
Шаҳобиддин Зоиров - Херсон Лариос (Никарагуа): Зоиров рақибини илк раундда битта зарбада чуқур нокаутга учратди.
Жедиер Эррера (Куба) - Мауро Пероуне (Аргентина): Пероуне 7-раундда жароҳат олгани боис шифокор жангни давом эттиришга рухсат бермади ва шу давргача бўлган очколар бўйича Эрреранинг ғалабаси қайд этилди.
Лазизбек Муллложонов - Майкл Бассет (Британия): Рақибнинг мураббийи рингга оқ сочиқ ташлади ва шу тарзда Мулложонов 2-раундда рақибни техник нокаутга учратган ҳолда муддатидан олдин ғалаба қозонди.
Миразизбек Мирзаҳалилов - Ислам Торобаев (Қирғизистон): Торобаевнинг жамоаси 3-раунддан сўнг жангни давом эттиришдан бош тортганлиги сабабли Мирзаҳалилов техник нокаут эвазига ғалаба қозонди.
63,5 кг Гран-При турнири
Мужибилло Турсунов - Рахматилло Шарипов: Турсунов проф йўналишдаги дебют жангини муваффақиятли ўтказиб, очколар ҳисобида ғалага қозонди.
Аббосхон Йўлдошев - Шоҳруҳбек Кенжаев: Кенжаев очколар ҳисобида ғалаба қозонди.
Тимур Абдурахмонов - Фаррух Арслонов: Арслонов очколар ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастанбек Иманказиев (Қирғизистон) - Дилшад Нурим (Қозоғистон): Нурим рақибини 3-раундда техник нокаутга учратган ҳолда ғалаба қозонди.