
Легионеримизнинг клубида мураббий ўзгарди
- 1-январ 2023, 13:08
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
Артём Горлов "Нижний Новгород" клуби бош мураббийи этиб тайинланди.
35 ёшли мутахассис фаолиятини таҳлилчи мураббий сифатида бошлаган. 27 ёшида иккинчи дивизион вакили "Домодедово"ни бошқарган ва ўша пайтда мамлакатнинг энг яхши ёш мураббийи деб топилган.
Бунга қадар новгородликларни Антон Хазов вақтинча бошқариб келаётганди. Жамоа янги мураббий қўл остида 7 январь куни Туркия йиғинини бошлайди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ