
Легионеримиз "Рубин" - "Акрон" баҳсининг энг яхши футболчиси деб топилди
- 15-май 2023, 18:37
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
МФЛнинг 31-тур доирасида "Рубин" ҳамда "Акрон" жамоалари баҳс олиб борди. Ушбу ўйинни легионеримиз Рустам Ашурматов асосий таркибда бошлади. Учрашув мезбонларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ашурматов 4-дақиқадаёқ боши билан гол уриб, ўз номини таблога ёздириб қўйди. 26 ёшли ҳимоячи ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди. У клуб телеграм саҳифасида ўтказилган сўровномада аниқланди.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ